Фарғонада қарийб 8 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган кулолчилик цехи аниқланди

    Энергетика 4 июн 2025 602

    “Ҳудудгаз Фарғона“ газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган рейд тадбирларида шаҳарнинг “Жўйдам“ МФЙда жойлашган, фуқаро С. Ш. га қарашли кулолчилик цехида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, “зангори ёқилғи“дан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.

    Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 7 миллиард 655 миллион 718 минг сўмлик зарар аниқланди.

    Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates