Олимлар COVID-19 дан ҳимояланиш учун беш сония қоидасини таклиф қилишди

    Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган турли касалликларга чалиниш эҳтимоли одам инфекция манбаи билан мулоқот қилаётган пайтда, дастлабки беш сонияда ортади.

    Буни Цукуба ва Халқаро Тинч океани университетларининг япон олимлари аниқлашди.

    Тадқиқот давомида мутахассислар заррача тезлигини юқори тезликдаги камера ва лазерли варақ ёрдамида ўлчаш усулидан фойдаланишди. Тажрибалар турли ҳаётий вазиятларни симуляция қилган, одамларнинг ҳаракат тезлиги ва хона қанчалик яхши вентиляция қилингани ҳам ҳисобга олинган.

    Маълум бўлишича, COVID-19, грипп ва бошқа шунга ўхшаш касалликларни юқтиришнинг энг юқори хавфи инфекция манбаи билан алоқа қилгандан кейин биринчи беш сонияда содир бўлади. Бу очиқ жойларга ҳам, ёпиқ иншоотларга ҳам тегишли.

    Олимларнинг фикрига кўра, алоқадан сўнг дастлабки беш сонияда кўрилган эҳтиёт чоралари инфекция хавфини бартараф этади. Хусусан, мутахассислар нафасни ушлаб туришни ва камида бир метр масофани сақлашни таклиф қилишди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates