Олимлар даҳо инсонлар қайси ойда туғилишини аниқлади

    Олти ёшдан ўн беш ёшгача бўлган миллиондан ортиқ мактаб ўқувчиларининг фаолияти таҳлил қилинганда август ойида туғилганлар энг паст кўрсаткичга эга, сентябр ойидаги болалар эса мактабда яхши ўқиши ва энг обрўли коллеж ва университетларда таҳсил олиши маълум бўлди.

    Шундай қилиб, Миллий Иқтисодий тадқиқотлар бюросининг (АҚШ) маълумотларига кўра, энг ақлли ва меҳнатсевар болалар сентябрь ойида туғилади.

    Тадқиқотчилар буни масалан, Қўшма Штатларда болалар олти ёшга тўлганда мактабга бориши билан изоҳлашади. Шу нуқтаи назардан, сентябрь ва декабрь ойларида туғилган болалар баҳорда ёки ёзда дунёга келганлардан устунроқдир. Зеро, бир неча ойлик фарқ академик кўрсаткичларда сезиларли бўшлиқни келтириб чиқариши мумкин.

    Чикаго университети олимларининг таъкидлашича, кузда ёки қишда туғилганлар кўпроқ умр кўришади. Март ойида янги туғилган чақалоқлар энг кам яшайди — уларнинг атиги тўрт фоизи 100 ёшга тўлади. Улар Чикагода 1880-1985 йилларда туғилган 1500 кишининг маълумотини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

    Яна бир боғлиқлик ёзнинг охирида Белгия, Франция ва Голландияда туғилганларнинг спортдаги муваффақияти билан кўзга ташланади. Шу билан бирга, канадалик хоккейчилар, аксинча, йилнинг биринчи ярмида туғилган кунлари билан тез-тез табрикланади ва Англия футболининг ҳозирги юлдузлари орасида майдан августгача туғилганлар йўқ — улар асосан кузда дунёга келган. Россия футболчиларида йилнинг биринчи ярми, кўпинча январда туғилганлар устунлик қилади.

    Бундан ташқари, бир қатор мутахассислар Нобел мукофоти билан тақдирлаш ва олимларнинг туғилган йили ўртасидаги боғлиқликни топмоқда, аммо баъзилари ақл-идрок даражасини концепция ёки туғилган кунга боғлашга қаратилган ҳар қандай уринишга қарши.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates