ТДТУда инсульт ва мия касалликларига бағишланган халқаро анжуман ўтди

    Фан 7 ноябр 2025 1034

    Тошкент давлат тиббиёт университети ташаббуси билан “Hilton” меҳмонхонасида инсульт ва мия қон томир касалликларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Анжуманда соҳа олимлари ва шифокорлар бу касалликларнинг олдини олиш ҳамда замонавий даволаш усулларини муҳокама қилди.

    2025 йил 7 ноябрь куни, Тошкент шаҳридаги «Hilton» меҳмонхонасида Тошкент давлат тиббиёт университети ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида «Ўткир ва сурункали цереброваскуляр касалликларга замонавий янгича ёндашув ва долзарб тадқиқотлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Конференциянинг мақсади — инсульт ва бош мия қон томир касалликларини эрта аниқлаш, олдини олиш ва самарали даволаш бўйича замонавий илмий ютуқларни муҳокама қилиш, шунингдек, тиббий амалиётга инновацион ечимларни жорий этишдан иборатдир деди, – Тошкент давлат тиббиёт университети профессори, Гулнора Раҳимбоева.

    Тадбир доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Мултифокал атеросклероз ва қон айланиш тизими касалликлари» мавзусидаги илмий гранти доирасида амалга оширилаётган тадқиқотлар ҳам муҳокама этилди.

    Анжуманда етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, соҳа мутахассислари, амалиётчи шифокорлар, республиканинг тиббиёт университетлари ва илмий марказларидан келган вакиллар, шунингдек неврологлар, нейрохирурглар, клиник ординаторлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.

    Маърузалар давомида цереброваскуляр касалликларнинг этиологияси ва патогенези, яллиғланиш жараёнларининг роли, сунъий интеллект ёрдамида эрта диагностика қилиш усуллари, инновацион терапия ва нейрореабилитация масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, геморрагик ва ишемик инсультни даволашдаги янги тромболитик усуллар, атеросклероз ва унинг урологик ҳамда остеоартикуляр асоратлари, шунингдек нейрохимоя ва регенератив терапия имкониятлари ҳақида сўнгги илмий маълумотлар тақдим этилди.

    Тошкент давлат тиббиёт университети Нерврология ва тиббий психология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Мақсуд Асадуллаев ўз нутқида шундай таъкидлади:

    «Бугунги конференция тиббиёт фанидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги билим ва тажрибалар алмашиш учун муҳим минбардир. Инсульт ва мия қон томир касалликларига қарши кураш нафақат тиббиёт соҳасининг, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Шу боис, илмий тадқиқотларни амалий тиббиётга жорий этиш – ҳар бир шифокор ва олимнинг масъулиятидир.»

    Ректорнинг таъкидлашича, ТДТУ илмий фаолиятни ривожлантириш ва ёш мутахассисларнинг илмий салоҳиятини оширишга доимий равишда алоҳида эътибор қаратмоқда.

    Шу билан бирга, конференция якунлари бўйича илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўйиш, илғор илмий ютуқларни амалиётга интеграция қилиш бўйича таклифлар қабул қилинди.

    Халқаро конференция нафақат илмий мулоқот майдони, балки Ўзбекистон тиббиётида неврология ва қон айланиш тизими касалликларига қарши курашда инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этишнинг янги босқичи бўлди.

    Тошкент давлат тиббиёт университети ўз анъаналарига содиқ ҳолда, илмий изланишлар ва халқаро ҳамкорлик орқали жамият соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини оширишга ҳисса қўшишда давом этмоқда.

    Зулхумор АКБАРОВА

    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates