Аннель Рухола-Бейкер бошчилигидаги Вашингтон университети биологлари тишларни тиклашнинг янги техникасини тақдим этди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, илдиз ҳужайралари инсон танасида турли хил ҳужайраларга айлана олади. Хусусан, тажриба давомида олимлар илдиз ҳужайраларини амелобластларга – тиш эмалини ҳосил қилувчи ҳужайраларга айлантириш имкониятини синаб кўрди.
Бундай амелобластлар ҳақиқий оқсилларни синтез қилиши аниқланди. Бундан ташқари, бошқа илдиз ҳужайралари одонтобластларга – дентин ишлаб чиқариш учун масъул бўлган ҳужайраларга, тиш эмалининг остидаги қаттиқ тўқималарга айлантирилди. Амелобластлар ва одонтобластларнинг биргаликда етиштирилиши органоидлар, микроскопик тузилмаларнинг ҳосил бўлишига олиб келди. Улар эмалнинг кимёвий таркибий қисмларини муваффақиятли синтез қилди. Шу билан бирга, иккала турдаги ҳужайраларнинг мавжудлиги эмал оқсилларини кодловчи генларнинг фаоллашувига таъсир кўрсатди. Бу тикланиш жараёнига янада самарали таъсир кўрсатди.
Кейинги босқичда америкалик олимлар клиник синовларни бошлаш учун мазкур жараённи яхшилашни режалаштирмоқда. Улар тез орада органоидлар асосидаги биологик имплантлар шикастланган тишларни қайта тиклаш учун ишлатилишига умид қилишмоқда, деб хабар беради mir24.tv.









