Олимлар терининг тез қаришига олиб келадиган яна бир омилни аниқлашди

    Канададаги Лавал университети олимлари терининг тез қаришининг янги сабабини аниқлашди. Чекиш ва қуёш нурларининг биргаликдаги таъсири бунга сабаб бўлиши мумкин.

    Олдинги тадқиқотлар ҳам сигаретанинг тутуни, ҳам қуёш нурининг таъсирини кўрсатди. Одамлар камдан-кам ҳолларда битта экологик омилга дучор бўлишлари сабабли, олимлар сигарет тутуни ва ультрабинафша нурларининг биргаликдаги ўзаро таъсирига қизиқишди.

    Тажриба давомида қўшимча коллаген қўшмасдан одам тери ҳужайраларидан фойдаланилди. Маълум бўлишича, сигарет тутуни ультрабинафша нурлар билан биргаликда терининг қайишқоқлиги ва ёш кўриниши учун масъул бўлган 3 ва 4 турдаги коллагенларнинг тезроқ камайишига олиб келади.

    Омилларнинг комбинацияси металлопротеиназа миқдорини оширади, бу фермент, ортиқча бўлса, коллагенни бартараф этади. Бундан ташқари, коллаген прекурсорлари миқдорининг пасайиши кузатилди, бу эса коллаген ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб келади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates