Олимлари Антарктидада исишнинг тезлашганини эълон қилишди

    Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, минтақа дунёнинг бошқа ҳудудларига қараганда деярли икки баробар тезроқ исимоқда.

    Олимлар сўнгги минг йил ичида иқлим қандай ўзгарганини тушуниш учун 78 та Антарктика муз намуналарини таҳлил қилишди.

    Натижалар қитъада исиш табиий иқлим ўзгаришлари меъёридан ошаётганини кўрсатди.

    Қутб ҳудудлари сайёрамизнинг қолган қисмига қараганда тезроқ иссийди. Олимлар узоқ вақтдан буён Антарктидани глобал исишдан кўпроқ ҳимояланган деб ҳисоблаб келишган. Аммо, сўнгги маълумотлар кўрсатганидек, у ерда ҳам ўзгаришлар юзага келмоқда.

    Тадқиқотга кўра, Антарктида ҳозирда ҳар ўн йилда 0,22 дан 0,32 даражагача исимоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates