Жанубий Кореяда жазирама туфайли вафот этганлар сони 14 нафарга етди

    Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил жазирама ва у билан боғлиқ касалликлардан вафот этганлар сони 14 нафарга етди.

    4 август куни 71 ёшли аёл Сеулдаги уйида ҳушсиз ҳолатда топилди ва кейинчалик шифохонада вафот этди. Шу куни Чолла-Намдо вилоятида далада ишлаётган яна бир 78 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Умуман олганда, жорий йилнинг 4 август ҳолатига кўра, жазирама туфайли 14 киши ҳалок бўлди. Иссиқ ҳаво туфайли шифохоналарга 1690 га яқин одам мурожаат қилди.

    Бир неча кундан бери Корея Республикаси расмийлари мамлакатнинг катта қисми бўйлаб жазирама юз бериши ҳақида огоҳлантирмоқда. 6 август куни Ички ишлар вазирлиги бир қатор ҳудудларда об-ҳаво “Цельсий бўйича 35 даража ва ундан кўпроқ иссиқ” эканлигини таъкидлаб, очиқ ҳавода сайр қилмасликни, қуёшдан ҳимоя қилувчи соябонлардан фойдаланишни, дам олишни ва етарли миқдорда сув ичишни тавсия этди.

    Метеорология хизмати 14 августга қадар бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача даражадан юқори – 30 дан 36 даражагача бўлишини башорат қилмоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates