2024 йилда максимал ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари сони бўйича рекорд қайд этилди

    2024 йил бутун дунё бўйлаб қайд этилган максимал ҳароратлар сони бўйича рекорд йил бўлди. 15 та давлатда ҳавонинг ҳарорати максимал даражага етди.

    Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Guardian газетаси иқлимшунос Максимилиано Эррерага таяниб хабар берди.

    “Ушбу экстремал иссиқ билан боғлиқ ҳодисалар сони аввал содир бўлганлардан ўзиб кетди. 2024 йилнинг февралидан июлигача бўлган давр барча статистик кўрсаткичлар бўйича рекорд ўрнатди”, деди у нашрга берган интервьюсида.

    Йил бошидан буён дунёнинг 15 та давлатида ҳарорат максималлари қайд этилди, турли мамлакатларда эса 130 ойлик иссиқлик рекордлари янгиланди. Жумладан, газетанинг қайд этишича, жорий йилда Мексикада максимал ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 52, Мисрда 50,9, Малида эса 48,5 даражага етди.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, аввалги ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат инсон фаолияти оқибатида юзага келган глобал исиш ва Эль-Ниньо табиат ҳодисаси – Тинч океанидаги сувнинг юқори қатламининг кескин исиши таъсиридан келиб чиққан. Бу йил Эль-Ниньо эффекти ўз кучини йўқотмоқда, аммо шунга қарамай, ҳарорат рекордлари сони фақат ошди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates