14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15-16 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилади.
14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.








