Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилди

    Парижда бўлиб ўтаётган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига жанг давомида Ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилди.

    Шу йилнинг 4 августга ўтар кечаси бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик мураббий жангдаги танаффус давомида Мунарбекнинг юзига сув сепиб турди ва унга жанг усуллари ҳақида керакли маслаҳатлар берди.

    Маълумотларга кўра, Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга бора олмаган.

    Қийин паллада қўшни мамлакат спортчисини қўллаб-қувватлаган ўзбекистонлик мураббийнинг ушбу қарорини ижтимоий тармоқ фаоллари Марказий Осиё биродарлиги дея олқишлашмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates