Оливер Бешт: мақсадимиз – саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва янги лойиҳалар яратиш

    Франция савдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт Ўзбекистон-Франция бизнес-форумининг очилишида сўзлаган нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

    "Ўзбекистондаги ислоҳотлар нафақат барқарор иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан ижобий таъсир кўрсатди, балки турли тармоқларни модернизация қилишга ҳам туртки бўлди», деган Оливер Бешт.

    Шунингдек, у ўз нутқида "Бугун Ўзбекистон пухта ўйланган ривожланиш стратегияси билан машҳур бўлиб, унинг самарадорлиги турли соҳа ва тармоқлардаги компаниялар эътиборини тортмоқда. Айтишим керакки, бу ерда имкониятлардан кўра кўпроқ – сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётни дунёга очиш ва уни хорижий инвесторлар учун янада жозибадор қилиш имконини берди. Бу ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда нафақат ижобий самара берди, балки саноатнинг турли тармоқларини модернизация қилишга ҳам туртки бўлди.

    Бошқача айтганда, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти икки мамлакат аҳолиси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларини қамраб олиши мумкин.

    Бизнинг мақсадимиз – саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва янги лойиҳалар яратиш, бизнесни янада ривожлантириш масаласига конструктив ечим топишга қаратилган мулоқотни рағбатлантиришдир”, дея Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ишбилармонлик муҳитига юқори баҳо берган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates