Ташрифнинг биринчи куни Сенат Раиси бир қатор учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Т.Нарбаева Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Ван Хунин билан учрашди.
Учрашувда давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик алоқалар янги босқичга юксалганлиги эътироф этилди.
Мулоқот давомида Сенат Раиси парламентлараро алоқаларни узвий давом эттириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш билан бирга икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик, бунда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий, технология, транспорт, энергетика, фан-таълим, инновация, туризм соҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва экология масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.