Олий Мажлис Сенатида БМТ Бош котиби билан учрашув ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашув бўлиб ўтди.

    БМТ Бош котиби Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби кўплаб йўналишларда йўлбошчи эканини, нафақат минтақа, балки дунё мамлакатлари учун намуна бўла олишини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, айни пайтда кун тартибидаги муҳим масалалардан бири ҳисобланган экология ва атроф муҳит муҳофазаси, шу жумладан, Орол инқирози оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишдаги комплекс ёндашув юксак баҳоланди.

    Учрашувда жорий йил сентябрь ойида давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган «Келажак саммити»да кўриб чиқиладиган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди ва ушбу тадбирда Ўзбекистон ўз ташаббуслари билан фаол иштирок этишига умид билдирилди.

    Антонио Гутерриш Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга тенг имкониятлар яратиш борасида олиб бораётган тизимли ишлар натижаларига алоҳида тўхталди ва бу йўналишда БМТнинг барча тавсиялари тўлиқ ҳисобга олинаётганидан мамнунлигини билдирди.

    Шу билан бирга, БМТ томонидан илгари сурилаётган тараққиёт дастурларини жорий этишда парламентларнинг роли муҳимлиги алоҳида эътироф этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates