Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «ФарДу» футбол жамоаси билан учрашди

    Иккинчи лига баҳсларида «ФарДУ» жамоаси «Жарқўрғон» клуби устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришган.

    10 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Фарғона давлат университетида бўлиб, «ФарДУ» футбол жамоаси аъзолари билан учрашди.

    Футболчилар билан бўлиб ўтган самимий учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов уларни сўнгги пайтда эришиб келаётган ғалабалари билан табриклар экан, келажакда чемпион бўлиб етишишларига ишониши ва ҳали ҳеч қайси олий таълим муассасасида бундай футбол муваффақияти такрорламаганини мамнуният билан эътироф этди.

    Бу борада муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимизда футбол спорт тури ривожига қаратаётган эътибори, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш хусусида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.

    Мулоқотда клуб тренери, «Нефтчи» футбол жамоасининг собиқ ўйинчиси Асад Дўрмонов жамоа имкониятлари ва келгуси режаларини вазирга яқиндан таништириб ўтди.

    Асад Дўрмонов Фарғона давлат университетида миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан таништирар экан, ўзбек футболининг машҳур вакили, 5 карра Ўзбекистон чемпиони, «Шуҳрат» медали совриндори, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» — Сергей Лебедов клубда бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани, маҳоратли футболчи, «Нефтчи» клуби фахрийси — Руслан Худайдатов тажрибалари ўрганилаётганини айтиб ўтди.

    Учрашув якунида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов футболчиларни эришган ғалабалари билан яна бир бор қутлаб, ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди ва жамоа аъзоларига эсдалик совғаларини топширди.

    Дарҳақиқат, айтиш керакки, катта майдон сари илдам бораётган бу спорт клуби яқин икки йил ичида ўзбек футболида янги умид сифатида мухлислар кўз ўнгида намоён бўлмоқда.

    Чунки сўнгги даврда Иккинчи лига баҳсларида «ФарДУ» жамоаси «Жарқўрғон» клубига қарши тўп сурди ва чиройли ўйин кўрсатиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates