Фарғона политехника институти Осиёдаги ТОП-1000 таликдан ўрин олди

    Шу йилнинг 6 ноябрь куни Олий таълим соҳасидаги глобал таҳлил агентлиги (QS Quacquarelli Symonds) Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингининг ўн олтинчи йиллик нашри – "QS Asia University Rankings 2025"ни эълон қилди.

    Натижаларга кўра Фарғона политехника институти дунё рейтингида 801-850-ўринда эътироф этилди.

    2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари янги рейтингига Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси киритилган бўлиб, бу мамлакатимиз олий таълими тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.

    Президентимизнинг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги фармонларида мамлакатмиздаги 10 та олий таълим муассасасини дунёнинг энг нуфузли «Топ-1000» олий таълим ташкилотлари рейтингига киритишга эришиш вазифаси белгиланган. Ушбу натижа республикамиз олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини ошириш бўйича белгиланган аниқ ва мақсадли вазифаларга эришишда яна бир катта қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

    Айтиш керакки, ҚС — Осиё университетлари рейтинги методологияси университетларнинг ўқув ва тадқиқот сифати, халқаро ҳамкорлик даражаси, илмий нашрлар сони ва иқтибос олиш кўрсаткичларини баҳолашга асосланади.

    Фарғона политехника институти дунёнинг нуфузли ташкилотларидан бири ҚС рейтинг агентлиги томонидан эътироф этилгани институт жамоаси ҳамда талабаларига фахр ва ғурур бағишлайди ва келгусида бунданда юқори марраларни забт этишга ундайди. Шунингдек, бошқа халқаро нуфузли рейтингларда ҳам институт ўрнини яхшилашда ишлар жадал давом этмоқда.

    Маълумот учун, 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари рейтинги “QS Asia University Rankings 2025” минтақанинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 985 та олий таълим муассасасини қамраб олган бўлиб, улардан 127 таси илк бор Осиё рейтингига киритилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates