Олмалиқ шаҳрида, ОКМК АЖ ҳомийлигида тўлиқ таъмирланган Олмалиқ шаҳар туманлараро перинатал маркази тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.
Тиббий муассасанинг очилиш маросимида Олий Мажлис депутатлари, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, ОКМК раҳбарияти ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган мутасадди раҳбарлар Президентимиз томонидан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бардавомлик касб этиши таъкидланиб, туғруқ комплекси эндиликда ҳудудий перинатал марказига айлантирилгани билдирилди.
Илгарги 90 ўринга мўлжалланган муассаса эндиликда 120 ўринга етказилди. Марказ тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда фаолият юритиб, объектнинг қурилиш ишларига 12,5 млрд сўм маблағ ажратилган.
Эндиликда марказ нафақат шаҳримиз аҳлига, балки, Оҳангарон, Нурафшон, Бўка, Пискент ва Бекобод туманлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири