Олмаота шаҳридаги ёнғинда вафот этган юртдошларимиз жасадлари олиб келинади

    Долзарб 1 декабр 2023 1283

    Жорий йилнинг 30 ноябрь куни тонгида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Алматй Ҳостелда ёнғин юз бергани ҳақида маълум қилган эдик.

    Дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 кв.м. майдонга эга хостел ер тўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

    Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

    Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    "Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда", дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates