Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди

    2023 йил 13 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташрифи доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова билан учрашди.

    Учрашувда меҳмонлар Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари, жумладан мурожаатлар билан ишлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, халқаро ҳамкорлик ҳамда жамоатчилик билан алоқалар бўйича фаолияти билан таништирилди. Хусусан, Омбудсман БМТнинг тегишли Қўмиталарига халқаро Конвенциялар ижроси бўйича муқобил маърузалар киритиб бориши ва 2023 йилда мазкур йўналишдаги ишлар янада кучайтирилиши таъкидланди.

    Шунингдек, Ф.Эшматова Конституциявий ислоҳотларга тўхталар экан, лойиҳада Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг берилиши назарда тутилгани, бу эса фуқаролар мурожаатларини ўрганиш давомида қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилишини қайд этди.

    Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ҳамда БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув конструктив мулоқот ҳамда дўстона руҳда ўтди.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates