“Омикрон”дан сўнг ҳосил бўлган иммунитетнинг ҳимоя даражаси 10 ой ўтгач, 36 фоизга тушади

    ​Коронавирусдан ҳимояланишда ҳам, соғайишда ҳам иммун тизими ҳал қилиувчи аҳамият касб этади.

    ​Аммо СOVID-19 дан сўнг организмда ҳосил бўладиган антитаналарнинг давомийлик муддати бор. Буюк Британиянинг “Lancet” тиббиёт нашрида эълон қилинган тадқиқот натижалари шунга бағишланган. Илмий хулосалар 19 мамлакатда ўтказилган 65 та синов ва ўрганишлар якунларига асосланади.

    Маълум бўлишича, ушбу хасталикни бошдан кечирганлар яна коронавирусни юқтирса, уларда ўлим ёки шифохонага ётқизилиш хавфи бу дардга бирор марта чалинмаганларга нисбатан 88 фоизга камаяди. Аммо касаллик фаол мутацияга учраши билан янги штамм ва субвариантлар пайдо бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, организмдаги антитаналарнинг ҳимоя даражасига борган сари салбий таъсир кўрсатяпти.

    Масалан, “омикрон”дан аввалги вариантларни юқтириб, соғайган беморларда бу кўрсаткич бир ой ичида 85 фоиз, 10 ойдан кейин эса 79 фоизни ташкил этган. “Омикрон” штаммида эса ушбу рақамлар бир ой ичида 74 фоиз, 10 ойдан кейин 36 фоизга тенг бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, гибрид иммунитет эгалари (касалликдан сўнг вакцина олганлар)га коронавирус юқиш эҳтимоли эмланмаган ва СOVID-19га чалинмаганларга нисбатан камида 95 фоиз паст бўлади. Шу сабабли мутахассислар барча аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates