Касалликни жиловлаш учун эса эмланишнинг аҳамияти ҳамон долзарб. Исроил мамлакати олимлари томонидан ўтказилган махсус тадқиқот бу хулосани яна бир бор тасдиқлади.
Изланишлар давомида “омикрон” штаммига қарши вакциналарнинг кекса ёшли инсонларга таъсири ўрганилди. Бунинг учун 622 минг нафардан зиёд беморларнинг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди.
Аниқланишича, бундай вакциналар олтмиш беш ва ундан катта ёшли кишиларда коронавирус оқибатида шифохонага ётқизилиш ҳолатларининг олдини олишда 81 фоиз самара беради.
Шунингдек, тадқиқот асносида эмланмаган аҳоли ўртасида СOVID-19дан ўлим кўрсаткичи вакцина олганларга нисбатан анча юқори эканлиги ҳам маълум бўлди.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса ўтган ойда 18 ёшдан катта фуқаролар ўртасида “омикрон”га қарши вакциналар госпитализация хавфини эмланмаганларга нисбатан 57 фоизга камайтиришини аниқлаган эди.
Шу боис, халқаро экспертлар барча аҳоли қатлами, жумладан, биринчи навбатда, тиббиёт ва таълим тизими ходимлари, кексалар, сурункали касалликларга чалинганлар ва ҳомиладор аёллар бустер доза билан эмланишлари зарурлигини тавсия қилмоқда.