"Омикрон"нинг JN.1 вариантига хос янги аломатлар маълум бўлди

    Саломатлик 6 январ 2024 970

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда. 

    АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, бу вариантни юқтириш ҳолатлари, айниқса, Қўшма Штатлар, Исландия, Франция, Португалия, Испания ҳамда Буюк Британияда сезиларли даражада кўпайган.

    Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди.

    Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади. 23 фоиз ҳолатда йўтал, 20 фоиз ҳолатда бош оғриғи кузатилмоқда. Шунингдек, 20 фоиз беморларда заифлик ва чарчоқ, 16 фоизида эса мушакларда оғриқ қайд этиляпти.

    Буюк Британия олимлари JN.1 варианти аниқланган кишиларда энди коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат — уйқусизлик ва безовталик кузатилаётганини маълум қилди.

    Мутахассислар фикрича, бу каби камёб симптомлар кўпайиши вируснинг одамлар иммунитет тизимига "чап бериш" хусусияти ошиб бораётганини англатади.

    Шунга қарамай, ЖССТ ҳозирча бу штамм Ер юзи аҳолиси саломатлигига глобал даражада хавф туғдираётгани йўқ, деган хулосада. Фақат JN.1 қиш мавсуми давом этаётган Шимолий ярим шарда касалланиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлиши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates