Илк бор шу йилнинг январь ойида аниқланган мазкур штамм ҳозир асосан Ҳиндистонда авж олмоқда. Ҳатто мамлакатнинг баъзи ҳудудларида аҳоли яна тиббий ниқоб тақишга мажбур бўляпти.
Япониянинг Токио университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижасида ХББ.1.16 версияси «кракен» деб аталган ХББ.1.5 субвариантидан 1,2 баравар юқумлироқ эканлиги аниқланди.
Қолаверса, янги мутация асосан иммунитет тизимининг ишлашига тўсқинлик қилади, деган тахмин илгари суриляпти. Экспертлар хулосасига кўра, «Арктур» яқин келажакда бутун дунё бўйлаб доминант вариантга айланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун касалликка қарши эмланиш энг самарали чора, деб баҳоланмоқда.