Ҳозир у 600 дан ортиқ субвариантга эга ва ривожланиш жараёни тўхтагани йўқ. Хусусан, сўнгги пайтларда дунёнинг қатор давлатларида "кракен" номини олган ХBB.1.5 версияси шиддат билан тарқалмоқда.
Таҳлилларга кўра, коронавируснинг бу субварианти гарчи нисбатан енгил асоратлар билан ўтаётган бўлса-да, аммо у ўта юқувчанлиги билан ажралиб туради. Шу боис ХBB.1.5 АҚШ ва Европанинг кўплаб мамлакатларида аллақачон доминант версияга айланиб улгурган.
Айни сабабдан ЖССТ дунё аҳолиси тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши зарурлигини такрор-такрор эслатмоқда. Бу тавсияларга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб қатлам — кексалар, сурункали касалликларга чалинганлар, иммунитети заиф кишилар, тиббиёт ходимлари ва ҳомиладор аёллар амал қилишлари керак.