ТИВ вазири Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳамда Ўмон вакиллари ўртасидаги мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чехиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортдан ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Икки томон ўртасида ҳамкорликнинг янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалари сони ўсаётгани қайд этилди.
"Ўзаро ҳамкорликда кўп ютуқларга эришилди, яна янги марралар кутмоқда. Жаноб Элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз", дейилади хабарда.