Ўмонда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади

    Ўзбекистон элчиси Адусалом Хатамов Ўмон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси шайх Фейсал ал-Раввос билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Ўмон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Томонлар Ўмон ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳалардаги иштирокини фаоллаштириш, мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

    Шайх Фейсал ал-Раввос жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Ўмон Савдо, саноат ва инвестицияни ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси делегацияси иштирок этишини билдирди. Форум доирасида Ўзбекистон ва Ўмон Савдо-саноат палаталари ўртасида янгиланган англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

    Учрашув якунида Маскатда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги ўзбек маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates