Она ширинликни рухсатсиз еган боласининг қўлини куйдирди

    Ижтимоий тармоқларда она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган боласини қўлини куйдиргани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

    Болалар омбудсманининг хабар беришича, Х.А (1991 йилда туғилган аёл) 2024 йил 30 октябрь куни 8 ёшли ўғли Б.А (2016 йилда туғилган) уйдаги ширинликларни рухсатсиз еганлиги сабабли уни гўёки жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан.

    Натижада бола танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган. Шундан сўнг Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Х.А га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва яширингани туфайли унга қидирув эълон қилинган.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 7 февраль куни Х.А. процессуал тартибда ушланиб, унга тегишли суд ажрими асосида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради.

    Маълумот учун: Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноят учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates