Бу ҳақда Оқ уй тарқатган Президент декларацияси матнида айтилади.
Тўлиқ тақиқ Афғонистон, Гаити, Эрон, Яман, Ливия, Мьянма, Конго Республикаси, Сомали, Судан, Чад, Экваториал Гвинея ва Эритрея фуқароларига нисбатан қўлланилади. Чекловлар 9 июнь, душанба куни Шарқий соҳил вақти билан 00:01 да кучга киради.
Бундан ташқари, Бурунди, Венесуэла, Куба, Лаос, Сьерра-Леоне, Того ва Туркманистон фуқароларига нисбатан қисман чекловлар жорий этилади. Чекловлар ушбу мамлакатларнинг ҳар бири учун маълум турдаги визалар учун қўлланилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу фармон кучга киргунга қадар берилган визалар ўз кучида қолади, деб хабар беради tass.ru.









