Ўқув-машғулотларда қатнашмасдан «права» олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Хавфсизлик 4 январ 2024 1211

    Жиззах вилояти Арнасой туманида ноқонуний йўллар билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар беради.

    Маълум қилинишича, департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Р.Ў. исмли шахс фуқаро Ў.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 11 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates