Ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди. Ҳозирда ҳар иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган

    Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Хабарда айтилишича, 2024 йил 19 феврал куни соат 10:45 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли мактабда, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.К. дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнаётганда уларни синфхонага киргизмоқчи бўлган.

    Шу пайтда 10-"F" синф ўқувчиси Ж.Б. Ш.К.га қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.К. ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва Ж.Б.ни урган, шунда ўқувчи ҳам директор ўринбосарининг юз қисмига мушт туширган.

    Ҳозирги кунда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates