Мактабни кўздан кечираркан, у ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш оғриқли бўлганини таъкидлайди.
"Мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошяпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам бор гап. Ҳали яна кўплаб ўқув ўринлари барпо этилиши керак. Бу оғир жараён. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифати ҳақида гапириш бефойда" деб ёзади Саида Мирзиёева.
У тез орада ушбу мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланишини маълум қилди. "Бу ишлар кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши ва ҳар куни давом эттирилиши" тарафдори.
"Токи энг чекка қишлоқ мактабларида ҳам энг камида зарур шароит бўлсин. Ана шундагина биз кўзлаган мақсадимиз — сифатли таълимга эриша оламиз" деб ёзади Саида Мирзиёева.








