Болалар омбудсмани бу боланинг конституция ва қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зид эканини таъкидлаб, ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
«Мактаб ўқув жараёни иштирокчиси бўлмаган бегона шахсларнинг таълимга оид тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда дарс жараёнига кириб бориши ва уни бузиши, болаларга қандайдир ноқонуний талаблар билан мурожаат қилиши — мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!
Болалар ўз ота-оналарининг солиққа оид мажбуриятлари учун жавобгар эмас, ҳеч бир ҳолатда уларни бу жараёнга жалб қилиш, огоҳлантириш мумкин эмас! Бундай ножўя ҳаракатларга йўл қўйган масъулларга тегишли тарзда чора кўрилиши шарт», дейилади хабарда.
Шунингдек, Солиқ қўмитаси матбуот хизмати ҳам ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, давлат солиқ хизмати органлари мактабда бўлган ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди ва кескин қоралайди.
Қўшимча қилинишича, камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.