Орол денгизи бўйлаб ўтказилган “Rally Muynak” мусобақаси ғолиблари аниқланди

    Спорт 30 май 2023 2398

    Хабарингиз бор, жорий йил 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида халқаро “Rally Muynak” экстремал спорт мусобақалари ўтказилди.

    Мусобақа автомобиллар, багги ва мотопойга бўйича профессионал спортчилар ўртасида ташкил этилиб, унда жами 8 мамлакатдан 150 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

    Асосий мусобақалар Орол денгизининг қуриган тубида – Устюрт текислиги бўйлаб ташкил этилиб, унда спортчилар бор маҳоратларини ишга солган ҳолда 100 миллион сўмни ташкил этувчи ғолиблик мукофоти учун кураш олиб борди.

    Якунда двигатель ҳажми 1600 см3 бўлган автомобилларда кураш олиб борганлар орасида Тошкент шаҳри вакиллари 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин жиззахлик спортчиларга, 3-ўрин қашқадарёлик спортчиларга насиб этди.

    Двигатель ҳажми 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобилларида ўтказилган мусобақаларда ҳам пойтахтликлар тенгсиз эканлигини исботлади. 2-ўрин учун андижонлик ота-бола спортчилар, 3-ўрин учун самарқандлик спортчилар тақдирланди.

    Шу ўринда тадбир жараёнларини хорижда ва маҳаллий ОАВларда кенг тарғиб этиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates