Оролбўйида экологик лойиҳалар: Глобал экологик муаммонинг минтақавий ечими йўлида  

    2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё хавзасида 5 % гача ва Амударё  ҳавзасида 15 % гача камайишиш кутилмоқда

    Бугун АОКАда Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори Абдушукур Ҳамзаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

    Дунёнинг барча давлатларини қамраб олган бугунги куннинг долзарб экологик муаммолари барқарор ривожланиш йўлидаги муҳим тўсиққа айланди. Марказий Осиё давлатлари ҳам иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини ҳис қилмоқдалар. Жаҳон банки экспертларининг фикрича, агар ХХI аср охиригача ҳозирги суръатларни сақлаб қолсак, дунёдаги ўртача ҳарорат 4 даражага, Марказий Осиё давлатларида эса 7 даражагача кўтарилади. Глобал иқлим ўзгариши натижасида охирги 50-60 йил ичида музликлар майдони тахминан 30 % камайди. 2050 йилгача сув ресурсларини Сирдарё ҳавзасида 5 % гача ва Амударё ҳавзасида 15 % гача камайиши кутилмоқда.

    Ўзбекистонда Орол денгизининг қуриши оқибатлари таъсирини минималлаштириш чоралари кўрилмоқда. Орол денгизи хавзасида ҳозирги кунда қарийб 2 миллион гектар майдонда ерларнинг деградацияси ва чўлланиш жараёнлари кузатилмоқда. Охирги 4 йил ичида ўрмон барпо этиш ҳажми республикада 10-15 баробар ошди. Агар 2018 йилгача йиллик ўрмон экиш хажми республикада ҳар йили 47-52 минг гектарда, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида ҳар йили 17-18 минг гектарда бажарилиб келинган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 501 минг гектарда, 2020 йилда 728 минг гектарда, 2021 йилда 458 минг гектарда бажарилди.

    Бундан ташқари Нукус, Хива, Урганч ва Бухоро шаҳарлари атрофида қум кўчишининг олдини олиш, қум бўронларининг салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида 30 км масофада “Яшил белбоғ” ташкил этилди.

    Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида содир бўлаётган экологик холатни яхшилаш бўйича халқаро ташкилотлар (ПРООН, UNEP, FAO, ВБ, ГЭФ, EИБ и др.), ҳамда Туркия, Хитой и Исроил давлатлари билан ўзаро хамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

    Maсалан, Ўзбекистон ҳукумати ЮНЕСКО ва БМТ Тараққиёт дастурининг мақсадли жамғармаси кўмагида “Оролбўйида барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали инсон хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш” қўшма лойиҳаси амалга оширилиб, мазкур лойиҳа доирасида 2020 йилда Қоракалпоғистон Республикаси Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалигига 312,2 минг АҚШ доллари миқдорида 17 дона техника ва механизмлар етказиб берилди. Ўрмонзорлар барпо этиш ишларига кўмаклашилди ва 49 гектар майдонда питомниклар ташкил этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг 100 нафардан ортиқ ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирокида ўрмонзорлар барпо этишнинг инновацион усуллари бўйича ўқув семинарлар ўтказилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates