Қирғизистондаги "Тўқтўғул" сув омборидаги сув ҳажми 7,2 миллиард куб метргача камайди

    Қирғизистон ҳудудида жойлашган "Тўқтўғул" сув омборидаги сув ҳажми бугунги кунга келиб 7 миллиард 224,54 миллион куб метрни ташкил қилмоқда.

    "Кабар" Қирғизистон миллий ахборот агентлиги "Электр станциялар" ОАЖ маълумотига таяниб маълум қилишича, сув оқими секундига 165 куб метр, оқим тезлиги эса секундига 423 куб метрни ташкил қилмоқда.

    Ўтган йилнинг ушбу даврида сув ҳажми 7 миллиард 898,45 миллион куб метрни, сув сарфи секундига 286 куб метрни, оқим эса 198 кубометрни ташкил этган эди.

    Эслатиб ўтамиз, "Тўқтўғул" сув омбори ўтган асрнинг 70 йиллари ўрталарида қурилган бўлиб, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда сув истеъмолига таъсир кўрсатмоқда. Сув омборининг лойиҳавий ҳажми 19,5 миллиард куб метрга тенг.

    "Кабар" хабарига кўра, аввалроқ Қирғизистон энергетика вазирининг ўринбосари Талайбек Байгазиев "Тўқтўғул" сув омборидаги сув ҳажми "ўлик" даражага етиши хавфи ҳақида маълум қилган. Унинг аниқлик киритишича, "ўлик" ҳажм салкам 6,5 миллиард куб метрни ташкил қилади.

    2024 йилда "Тўқтўғул" сув омборидаги вазият сўнгги 5 йилдаги энг оғир ҳолатга келиб қолган. 2 февраль куни Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз берди ва Қирғизистондаги гидроэлектр станциялар юкининг ошишига сабаб бўлди. Шунингдек, бу мазкур сув омборидан сувнинг чиқиш ҳажмини кескин ортирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates