Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20-футлик контейнердан ташкил топган. Контейнер поезди "Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Болгария/ Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади.
Ушбу поезд хорижий ҳамкорлар Туркманистондан - "ТЛЦТ" ОАЖ, Озарбайжондан - ADY Container LLC ва Грузиядан - GR Logistics and Terminals ёрдамида амалга оширилди.