Ўрта Осиё чўл тошбақалари табиатга қайтарилди

    Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудларидаги тоғ ёнбағирларига 172 дона Ўрта Осиё чўл тошбақаси қўйиб юборилди.

    Жараён Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат назорат инспекцияси, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Фанлар академияси Зоология институти илмий ходимлари билан биргаликда амалга оширилди.

    Мазкур тошбақалар браконьерлар томонидан ноқонуний овланган ва соғлиғини тиклаш мақсадида сақлаб келинаётган эди. Уларнинг саломатлиги тиклангач, яна табиатга қайтарилди.

    Маълумот учун, 15 март куни Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва шаҳар Экология бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма назорат тадбирида 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётганлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олиб қўйилганди.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates