Шу маълумотга асосан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Яшнобод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказилди, дея хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.
Ўрганишлар давомида қурилиш ташкилоти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди.