Ўсимликлар карантини борасида Россия билан ҳамкорлик янги босқичда

    Агросектор 7 декабр 2021 2494

    Маълумки, 2018 йилда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерациясининг «VNIIKR» Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган эди.

    Келишувга асосан икки ташкилот ўртасида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, жумладан Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот доираларининг тажриба алмашинувини ривожлантириш масаласида истиқболли келишувга эришилди ва ушбу йўналишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    «VNIIKR» мутахассисларининг ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги ташрифида ҳам фитосанитар хавфсизлик, агроном-инспекторларнинг малакасини ошириш, ўсимликлар вирусларини аниқлаш, замонавий фумигация воситалари ва усуллари, пестицидларни қўллаш тартиби каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, соҳанинг рақамлаштирилиши натижасида Ўзбекистонинг «e-Fitouz» ва Россиянинг «Argus-Fito» автоматлаштирилган ахборот тизимлари интеграциялаштирилди. Бунда икки мамлакат карантин хизматлари ўртасида фитосанитар сертификатларнинг электрон алмашинуви йўлга қўйилди.

    Учрашувда мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимда ягона ахборот платформаси ҳисобланган «e-Fitouz» автоматлаштирилган дастурининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тақдимот доирасида хорижлик мутахассисларга мазкур платформанинг «дала назорати», ҳудудлар кесимидаги янгиланиб турадиган маълумотлар базаси, фитосанитар сертификатларнинг расмийлаштирилиши, хавфсиз ҳудудларнинг харитаси каби қатор афзалликлар намойиш этилди.

    Ташриф доирасида россиялик мутахассислар Марказий фитосанитария лабораторияси, ситуацион марказ, мобил лаборатория, «детектор-хизмат ит»лари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида «VNIIKR» ҳамкорлигида «Комсток қурти» ва «Шарқ мевахўри»га қарши кураш тадбирларини ташкил этиш, ушбу зараркунандаларни аниқлашнинг инновацион ечимлари бўйича онлайн семинар-тренинглар ташкил этилган эди. Томонлар келгусида бу каби онлайн семинар-тренинглар ўтказишни давом эттириб, фитосанитар хавфсизлик соҳасини янада ривожлантиришга келишиб олди, деб хабар беради Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates