Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тадбирлари янги босқичда амалга оширилади

    Агросектор 29 апрел 2022 2084

    «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Мазкур Қонун билан 1 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартишлар киритилади.

    Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар белгиланади.

    Бундан ташқари, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунда минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича лицензия амал қилиш муддати чекланган ҳолда берилиши назарда тутилган.

    Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилишда зараркунандаларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга, қонунда белгиланган талабларга амал қилмаганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланишига эришилади.

    Ушбу Қонун ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates