“Осиё болалари-2022”: соҳил волейболи бўйича йигитларимиз совриндор бўлди

    Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.

    Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинларининг навбатдаги кунги беллашувлари старт олди.

    Спортни ривожлантириш вазирлигининг хабар қилишича, беллашувларда делегациямизга йигитларимиз навбатдаги медални қўшиб қўйишди. Соҳил волейболи бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бронза медални қўлга киритди.

    Мусобақа давом этмоқда, дзюдочи ва самбочиларимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.