Ота алимент учун салкам 64 миллион сўмни олдиндан тўлаб берди

    Аслида, қарздор ҳозиргача алимент талабини ўз вақтида бажариб келаётганди.

    Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суд буйруғига асосан, А.Исмоиловдан ундирувчи Г.Худойбердиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди.

    Шунга мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган. Қолаверса, ота фарзанди то 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган тўловни аввалдан амалга ошириш ниятида давлат ижрочисига мурожаат этган.

    Куни кеча ота томонидан жами 63.6 млн. сўм маблағни алимент ундирувчи номига расмийлаштирилган пластик карта орқали бирданига ўтказиб берди.

    Фарҳод ОТАБОЕВ,
    МИБ Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates