Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клубида фаолият кўрсатаётган ҳамюртимиз Отабек Шукуров Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” жамоасига ўтиши мумкин.
БАА клуби матбуот хизмати Туркия жамоаси ўзбекистонлик 26 ёшли ярим ҳимоячи билан якуний музокаралар ўтказаётганини маълум қилди.
Айни пайтда “Фотиҳ Карагюмрук”га “Ювентус”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло бош мураббийлик қилмоқда. Жамоа ўтган мавсумни Туркия Суперлигасида 8-поғонада якунлаган.