Ўтган олти ойда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари туфайли 78,5 млрд сўм зарар кўрилган

    Энергетика 8 август 2023 359

    АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Таҳлилларга кўра, январь-июнь ойларида мамлакатимизда 438,7 минг тонна суюлтирилган газ, 649,6 минг тонна автобензин, 536,7 минг тонна дизель ёқилғиси, 78,4 минг тонна мазут, 197,8 минг тонна полиэтилен ва 38,1 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилди.

    Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 695 та истеъмолчи томонидан жами 242 млн 213 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

    Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 231 млрд 866 млн сўмни ташкил қилмоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида республика миқёсида 748 та трансформатор пункти алмаштирилди, 7 минг 548 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди.

    Январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates