Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС қурилиши ва эксплуатациясига тайёргарлик бўйича битим имзолади

    Шу йилнинг 10−11 июнь кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида Жаҳон банки кўмагида ташкил этилган Қирғизистон халқаро энергетика инвестиция форуми бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Форумдан кўзланган мақсад — Қирғизистоннинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишларини намойиш этиш, инвестиция имкониятларини, жумладан, Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини муҳокама қилиш, Марказий Осиёда тоза энергияга ўтишни жадаллаштириш бўйича салоҳиятни намойиш этиш.

    Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Австрия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва қатор халқаро молия институтлари вакилларидан иборат 200 га яқин энергетика соҳаси вакиллари иштирок этди.

    Форум доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари ўртасида Қамбарота ГЭС-1'ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

    Бундан ташқари, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Қамбарота ГЭС-1'да сув-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates