Португалия Президенти парламентнинг тарқатилишини эълон қилди

    Португалия Президенти Марсело Ребелу де Соуза Бош вазирнинг истеъфоси билан боғлиқ можародан сўнг парламент тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.

    Аниқлик киритилишича, бу қарор Президент ҳузуридаги маслаҳат органи – Давлат кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган.

    Бош вазир Антонио Коста сешанба куни истеъфога чиқди. Маълум қилинишича, литий қидируви ва водород заводи лойиҳаларини тергов қилаётган прокуратура ҳукумат раҳбарининг расмий қароргоҳида тинтув ўтказган.

    Ҳуқуқ-тартибот органлари “хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, сиёсий мансабни эгаллаган шахсларнинг фаол ва пассив коррупцияси ва бошқа жиноятлар бўлиши мумкин бўлган фактларни” ўрганмоқда, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates