Қурилишда рейтинг кўрсатгичларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланди

    Масъул шахслар томонидан “Шаффоф қурилиш” тизимига айрим пудратчи ташкилотларнинг манфаатларини кўзлаб, сохта маълумотлар киритиш орқали уларнинг тендер савдоларида ғолиб бўлишига эришган.

    Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан қурилиш соҳасига оид назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Жорий йилда 1,2 триллион сўмлик 201 та объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан прокурор назорати олиб борилмоқда.

    Бу йил ҳам асосий эътибор қурилиш соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқишда, уларни экспертизадан ўтказишда, тендер савдоларини амалга оширишда ва умуман қурилиш жараёнларининг барча босқичларида қонунийликни таъминлашга қаратилган.

    Аммо айрим масъуллар томонидан қурилиш соҳасида мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

    Хусусан, 2023 йил давомида қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимида иштирок этувчи масъул шахслар томонидан «Шаффоф қурилиш» тизимига айрим пудратчи ташкилотларнинг манфаатларини кўзлаб, сохта маълумотлар киритиш орқали уларнинг тендер савдоларида ғолиб бўлишига эришганлар.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан 6 та идора ва ташкилот масъулларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205 — моддаси 2 — қисми «а» банди, 209 — моддаси 1 — қисми ва 278-4 — моддаси 2 — қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates