Навоий вилояти Экология бошқармаси Учқудуқ туман бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида 8 августдан 9 августга ўтар кечаси соат 03:00да Учқудуқ тумани кириш постида «Некция 2» русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилди. Натижада фуқаро Ҳ.Н. ва Ф.С.лар ов қуроллари билан 16 та ёввойи қуённи ов мавсуми бўлмаган вақтда ҳеч қандай рухсатномасиз овлаб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича ашёвий далиллар олиниб, автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди ва 16 млн 320 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органларига юбориш учун тайёрланмоқда.
Маълумот учун, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга кўра 15 августгача ов қилиш тақиқланган.