Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон ҳудудидан республика армиясининг позициялари ўққа тутилганини маълум қилди

    Озарбайжон томони айбдорларни аниқлаш ва жазолашни талаб қилди.

    “23 февраль куни соат 05:50 да (Москва вақти билан 04:50) Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечар туманининг Йухари Шоржа аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Келбажар туманининг Йеллижа посёлкаси йўналишидаги озарбайжонликларнинг позицияларини ўқ узди”, дейилади хабарда.

    Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидек, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари “вазиятни кескинлаштирмаслик ва икки давлатнинг шартли чегарасида барқарорликни таъминлаш мақсадида” жавоб чораларини кўрмаган.

    “Биз Арманистон ҳарбий раҳбариятини сўнгги беш ой давомида шартли чегарада ҳукм сураётган барқарорликни бузишга қаратилган бундай провокацияларга ва вазият яна назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликка чақирамиз”, дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.

    Озарбайжон томони айбдорларни аниқлаш ва жазолашни талаб қилди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates