Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Ҳарбий 19 октябр 2023 1098

    Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Расмий ташрифнинг асосий кунида дастлаб меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилди.

    Шундан сўнг, делегация вакиллари ташрифнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган “Бухоро” полигонига йўл олди. Полигонда икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишга қаратилган расмий учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам фикр алмашдилар. Ҳамкорликни давом эттириш борасида истиқболли таклифлар билдирилди. Учрашув сўнгида эса томонлар ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    Озарбайжон ҳарбий делегациясининг юртимизга расмий ташрифи давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates